Толиби илмлар учун ажойиб туҳфа: «Заиф ҳадисга амал қилишнинг ҳукми» китоби нашр қилинди


Заиф ҳадис ва унга боғлиқ саволларга жавоб топишни истаган, мусталаҳул ҳадис фани ва бошқа шаръий фанлар билан таниш бўлган толиби илмлар бу китобдан шайхимиз, устозимиз, аллома Муҳаммад Аввомадан мазкур саволларига қониқарли ва далиллар билан асосланган жавобларни оладилар.


Таъкидлаб айтамизки, бу китоб толиби илмларга мўлжалланган бўлиб, мусталаҳул ҳадис, усулул фиқҳ ва бошқа шаръий фанлар билан таниш бўлмаганлар ундаги маълумотларни тушунишда бироз мушкуллик сезишлари мумкин.


Китобдаги баъзи ўринларда муаллиф ишлатган истилоҳларга таъриф ва изоҳлар берилди ва бу изоҳлар биздан эканини билдириш учун охирига қавс ичида «Н» ҳарфи ёзиб қўйилди. Бу белгидан холи бўлган таълиқдаги барча гаплар муаллифникидир.


Аллоҳ азза ва жалла барчамизга фойдали илм берсин!


Муаллиф: Шайх Муҳаммад Аввома

Таржимон: Нодирбек Хидиров

Нашриёт: «Hilol-Nashr»

Ҳажми: 336 бет‎

Муқоваси: қаттиқ


Нархи: 33000 сўм